Му5
3

«Олимпиакос» «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятга учратди(ВИДЕО)

СПОРТ 26.02.2014, 09:48
1472
«Олимпиакос» «Манчестер Юнайтед»ни  мағлубиятга учратди(ВИДЕО)
Кеча Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Англия чемпионатида омадсизликдан боши чиқмаётган  “Манчестер Юнайтед” жамоаси Грециянинг “Олимпиакос” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувида “Қизил иблислар” 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Дэвид Мойес шогирдлари бутун учрашув давомида рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади. Мезбонлардан эса голларни 38- дақиқада Домингес ва 55-дақиқада Кэмпбелл киритди.


 
Олимпиакос Греция – Манчестер Юнайтед Англия 2:0 (1:0,1:0) 
Голлар: 1:0 – 38 Домингес, 2:0 – 55 Кэмпбелл. 

<iframe width="600" height="320" src="http://mytube.uz/294354.embed" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Иккинчи учрашув эса Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Маҳаллий “Зенит” клуби Германиянинг “Дортмунд” клубини қабул қилди. Учрашувда Боруссиялик футболчилар йирик 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.  

<iframe width="600" height="320" src="http://mytube.uz/294351.embed" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Зенит Россия –Боруссия Д Германия 2:4 (0:2, 2:2)
Голлар: 0:1– 4 Мхитарян, 0:2 – 5 Ройс, 1:2 – 57 Шатов, 1:3 – 61 Левандовски, 2:3 – 69,
пенальти Халк, 2:4 – 71 Левандовски.

Шарҳлар