27.02.2014 09:47
ЕЧЛ. «Реал» «Шальке-04»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (ВИДЕО)
якун ясалди.
Мадриднинг “Реал” клуби “Шальке-04” клуби меҳмони бўлган бўлса, “Галатасарой” ўз майдонида Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилди.
Гельзенкирхенда ўтган учрашувда “Реал” клуби "Шальке"га хеч қандай имконият қолдирмади ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Шальке-04 Германия – Реал Мадрид Испания 1:6 (0:2, 1:4)
Голлар: 0:1 – 13 Бензема, 0:2 – 21 Бэйл, 0:3 – 52 Роналду, 0:4 – 57Бензема, 0:5 – 69 Бэйл, 0:6 – 89 Роналду, 1:6 – 90 Хунтелар.
"Галатасарой эса Лондоннинг "Челси" жамоасини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг
натижа қайд этди.
Учрашув аввалига лондонликлар учун муваффақиятли бошланди. Фернандо Торрес 9 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо Шежжу 65 дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва ушбу ҳисоб учрашувда ўзгаришсиз қолди.
Галатасарай Турция – Челси Англия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 9 Торрес, 1:1 – 65 Шеджу.