Му5
4

ЖИЗЗАХДА 40 МИЛЛИАРД СЎМГА ТЕНГ ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 21.11.2017, 19:59
1887
ЖИЗЗАХДА 40 МИЛЛИАРД СЎМГА ТЕНГ ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

Жиззах шаҳридаги тўрт юлдузли “GRAND HOTEL UZBEKISTAN” меҳмонхонаси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, қурувчилар, меҳнат фахрийлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар режаси асосида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бутунлай бўшаб қолган иншоотни таъмирлаш, замонавий меҳмонхона барпо этишда “GRAND TOVER” масъулияти чекланган жамияти ўз маблағи ва "Асакабанк”нинг вилоят филиалидан олинган 33 миллиард сўмлик имтиёзли кредитдан фойдаланди. Иншоотда “Агростандартплюс” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 40 миллиард сўмлик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди.

180 ўринли меҳмонхонадаги шинам, бири-бирини такрорламайдиган дизайнга эга, замонавий мебеллар билан жиҳозланган 4 апартамент, 108 люкс ва 24 оддий хонада меҳмонлар яшаши ва дам олиши учун барча қулайлик яратилган. Ресторан, кафе, бар, интернет клуб, кутубхона, 80 ўринли конференц-зал халқаро андозаларга мувофиқ жиҳозланган.

– Вилоятимизда замонавий меҳмонхоналар тармоғи кенгайиб бораётир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти ваколатли вакили Лола Санаева. – Мукаммал таъмирланиб, жаҳон андозалари талабига мос тарзда иш бошлаган меҳмонхона ҳудудда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Меҳмонхона очилишига бағишланган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Солиев сўзга чиқди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz