Му5
48

“САМАВТО”ДА 30 МИНГГИНЧИ АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 25.11.2017, 09:47
1940
“САМАВТО”ДА 30 МИНГГИНЧИ АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

Самарқанд автомобиль заводида ўттиз мингинчи автомобиль – SAZ HC45 маркали автобус ишлаб чиқарилди.

Шу муносабат билан корхонада ўтказилган тантанали маросимда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти, Япониянинг ISUZU Motors компанияси ва Itochu корпорацияси вакиллари, завод жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Самарқандлик автомобилсозлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётганимизга кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қисқа даврда нафақат бизнес ҳамкор, балки бир жамоа сифатида Ўзбекистон автосаноатида ўз муносиб ўрнимизга эга бўлдик, – дейди ISUZU Motors компанияси вакили Года Казуо. – Шу сабабли бундан икки йил аввал – 2015 йил февраль ойида заводнинг 20 минггинчи автомобили чиқарилишини биргаликда нишонлаган бўлсак, бугун ҳамкорлигимиз маҳсули бўлган 30 минггинчи автомашинага гувоҳ бўлиб турибмиз. Келгусида 50, 100 минггинчи автомобиллар чиқарилишини ҳам ана шундай тантана қилишни истаймиз ва бу борада ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга муваффақиятлар тилаймиз.

Тақдимот маросими доирасида меҳмонлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ҳамда янги автобусларнинг тест-драйв кўригида қатнашди.

Шарҳлар