Му5
50

​“ЯГОНА ДАРЧА”: СОҲА БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ИДОРАЛАРДА ЖАМИ 1500 ГА ЯҚИН ҚОНУН БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНГАН

СИЁСАТ 27.11.2017, 09:43
1055
​“ЯГОНА ДАРЧА”: СОҲА БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ИДОРАЛАРДА ЖАМИ 1500 ГА ЯҚИН ҚОНУН БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНГАН

Адлия вазирлиги томонидан компьютер тизими орқали марказлар билан давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар ўртасидаги мазкур жараёнлар доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинишича, давлат хизматлари кўрсатувчи идораларда олиб борилган мониторинг натижасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонунбузилишлар юзасидан кескин чоралар кўрилмоқда.

Масалан, ўтган ой якуни бўйича мазкур соҳа бўйича ваколатли идораларда жами 1500 га яқин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шундан, 1000 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аризаларни кўриб чиқишда аниқланган бўлса, 70 та ҳолатда идоралар томонидан тадбиркорлардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган, 50 га яқин аризаларни кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилган.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 75 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 5 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 103 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz