Му5
50

ЖИЗЗАХДА ТЎРТ ЮЛДУЗИДИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 27.11.2017, 11:11
1964
ЖИЗЗАХДА ТЎРТ ЮЛДУЗИДИ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

Жиззах шаҳридаги тўрт юлдузли “GRAND HOTEL UZBEKISTAN” меҳмонхонаси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бутунлай бўшаб қолган иншоотни таъмирлаш, замонавий меҳмонхона барпо этишда “GRAND TOVER” масъулияти чекланган жамияти ўз маблағи ва "Асакабанк”нинг вилоят филиалидан олинган 33 миллиард сўмлик имтиёзли кредитдан фойдаланди. Иншоотда “Agrostandartplyus” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 40 миллиард сўмлик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди.

180 ўринли меҳмонхонадаги шинам, бири-бирини такрорламайдиган дизайнга эга, замонавий мебеллар билан жиҳозланган 4 апартамент, 108 люкс ва 24 оддий хонада меҳмонлар яшаши ва дам олиши учун барча қулайлик яратилган. Ресторан, кафе, бар, интернет клуб, кутубхона, 80 ўринли конференс-зал халқаро андозаларга мувофиқ жиҳозланган.

Меҳмонхона очилишига бағишланган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Солиев сўзга чиқди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz