Му5
50

ВЛАДИМИР ЧЕРНОВ БОШЧИЛИГИДАГИ НУФУЗЛИ ДЕЛЕГАЦИЯ ТАШРИФ БУЮРАДИ

СИЁСАТ 30.11.2017, 13:55
986
ВЛАДИМИР ЧЕРНОВ БОШЧИЛИГИДАГИ НУФУЗЛИ ДЕЛЕГАЦИЯ ТАШРИФ БУЮРАДИ

2017 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси Президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюради.

Ташрифдан мақсад Ташкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик” номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида ва “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорликнинг асосий босқичлари” мавзусидаги “давра суҳбати”да иштирок этишдан иборат.

Шунингдек, Россия Президент идораси ходимлари, Россия Фанлар академияси, Федерал архив агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва қатор олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация Самарқандга ҳам ташриф буюради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz