Му5
50

ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛИ ОЧИЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 02.12.2017, 09:34
1997
ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛИ ОЧИЛДИ

2016 йил декабрь ойида қурилиши бошланиб, шу йил сентябрь ойидан ишчи поездлари қатнови йўлга қўйилган Бухоро – Мискин темир йўли фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида ушбу лойиҳа билан танишиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича муҳим тавсиялар берган эди.

Темир йўл қурилиши Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мискин масканида бир пайтнинг ўзида бошланди. Ишнинг яхши ташкил этилгани самарасида умумий узунлиги 355 километр бўлган темир йўл линиясида лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди.

Қурилиш давомида қарийб 22 миллион куб метрлик тупроқ ишлари бажарилди. 121 сунъий иншоот, 12 кўприк ва 6 йўл ўтказгич, 5 станция ва 5 разъезд барпо этилди. Бунёдкорлик ишларига 2 мингга яқин ишчи-мутахассис, мингдан зиёд қудратли замонавий техника ва механизмлар жалб этилди. Мустақиллик йилларида барпо этилган Султон Увайстоғ – Нукус, Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон, Ангрен – Поп темир йўл линиялари қурилишида мамлакатимизнинг улкан техник имконияти билан бирга, ишчи-мутахассисларнинг катта салоҳияти ҳам намоён бўлган эди. Ана шу лойиҳаларда орттирилган тажриба Бухоро – Мискин линиясини бунёд этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz