Му5
4

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНАДИ

СИЁСАТ 05.12.2017, 15:33
1736
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНАДИ

Айни кунларда Тошкентда “Демократик ва ҳуқуқий давлатни барпо этишда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти”, деб номланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Мазкур халқаро конференцияда қўшни давлатларнинг ҳам делегациялари иштирок этмоқда. Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Бахтиёр Мирбобоев Тожикистон Конституциявий суди раиси Маҳкам Маҳмудзода билан учрашув ўтказди.

Ўтказилган учрашувда, томонларнинг ўзаро алоқалари “давлат раҳбарларининг яратувчанликка йўналтирилган сиёсати туфайли янада ривожланаётгани”га, алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, учрашувда томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолашдан манфаатдор эканлигини изҳор қилишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz