Му5
50

​ЎЗМИЛЛИЙБАНК QIWI ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

ИҚТИСОДИЁТ 05.12.2017, 17:36
2404
​ЎЗМИЛЛИЙБАНК QIWI ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

Ўзмиллийбанк томонидан электрон ва тезкор пул ўтказмаларнинг янги тури QIWI пул ўтказмалари тизими жорий этилди. Россия давлатининг исталган ҳудудида яшаётган ва ишлаётган ҳамюртларимиз учун банкка бормасдан туриб, Ўзбекистонга 24 соат давомида тезкор пул ўтказмаларни амалга оширишнинг янги имконияти яратилди.

Бунда Россиянинг Киви Банки томонидан барча жойларга ўрнатилган тўлов терминаллари ва инфокиоскаларига Сизнинг сўм пластик картангиз устида ёзилган 16 хонали рақами киритилиб, Россия рубли қўйилган ҳолда уни автомат равишда шу куннинг курси бўйича АҚШ долларига конвертация оркали Ўзмиллийбанкдаги ўзингиз ёки оила аъзоларингиз ва бошқа яқинларингиз номига очилган сўм пластик карталарга келиб тушади. Ўз набатида, ушбу келиб тушган маблағларингиз Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филиалларидан нақд кўринишда АҚШ долларида олишингиз мумкин.

QIWI тезкор пул ўтказмасининг мижозлар учун қулайлиги:

• пластик картага келиб тушган пул маблағлари тўғрисидаги маълумот онлайн тарзда смс-хабарномаси кўринишида мобил телефонингизга жўнатилади;

• жўнатилган маблағларингиз тўлиқ ҳолда, банк комиссияси олинмасдан, АҚШ долларида берилади;

• QIWI тезкор пул ўтказмалари тизими 7/24 тартибда, яъни дам олиш кунларисиз 24 соат фаолият кўрсатади.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филлиалларидан ёки (0371) 148-00-10 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Шарҳлар