Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ФАРҒОНАДА ГЎШТНИНГ НАРХИ РОСТДАН 26 МИНГ СЎМ!

Бўлимлар: Иқтисодиёт
Теглар:
Добавлено: 07.12.2017, 10:40

Фарғона вилоятида гўшт нархи ошиб, дўконларда 38 минг сўм, бозор расталарида эса 35 минг сўм сотилаётган эди. Нархлардаги бу кўриниш харидорлар учун албатта қиммат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ ҳамда виртуал қабулхоналарига гўшт билан савдо қилишда нархлар барқарорлигини сўраб қилинаётган мурожааталар ҳам бўлган.

Вилоят аҳолисини сифатли ва арзон баҳоларда қишлоқ хўжалик махсулотлари, айниқса гўшт билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ички истеъмол бозорларида мол ва қўй гўшти нархлари асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар белгиланяпти. Истемолчиларни гўштга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ишларни тизимли равишда ташкил этишга эса талаб катта.

Фарғона вилояти ҳокимилигида ўтказилган йиғилишда Марказий деҳқон бозорларига арзон нархларда гўшт етказиб берган фермер хўжаликларига барча шароитларни яратиш, улар томонидан олиб борилган маҳсулотларни белгиланган нархларда, яъни 1 кг мол гўшти 26 минг, 1 кг қўй гўшти 30 минг сўмдан сотилишини таъминлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Айни кунларда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ташаббусига кўра, шаҳардаги Янги Марғилон ва Ипакчилар шаҳарчаларида ҳамда Чилонзор МФЙ ҳудудларига арзон махсулотлар ярамаркаси ташкил этилган. Ярмаркаларда харидорлар арзонлаштирилган гўшт махсулотларини белгиланган тарбида сотиб олиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Савдо ярмаркаларига махсулотлар Ёзёвон, Қўштепа, Тошлоқ ва Бувайда туманларидаги фермерлар томонидан етказиб берилмоқда. Бир кунда туманлардан жами 1 ярим тоннадан ортиқ гўшт олиб келинаётган бўлса, бунга қўшимча тарзда шаҳардаги қушхоналардан ҳам 2 тоннага яқин махсулоти бозор расталарига олиб чиқилиши йўлга қўйилган.

Чорвачилик фермер хўжаликларига вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан берилган тақсимотга асосан сотилган 1 килограмм мол ва қўй гўшти учун 10 килограмм шрот ва 10 килограмм шелуха етказиб берилиши таъминланмоқда.

Махсулотлар ярмакасида шунингдек пиёз, картошка, турп, шолғом, сабзи, гуруч, шакар сингари истеъмол махсулотларини ҳам арзон нархларда сотиб олиш мумкин. Айни кунларда махсулотларни нақт пулга сотиб олиш имконига эгасиз, шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан тез кунда харидорлар гўшт ва бошқа махсулотларни пластик карточкаларга сотиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Савдо ярамаркалари фақат байрам арафаларида эмас, доимий равишда давом эттирилиши кўзда тутилган. Мол гўштини 26 минг сўм, қўй гўштини эса 30 минг сўмдан ошириб сотилишига руҳсат берилмайди. Ҳокимлик томонидан ташкил этилган арзон махсулотлар ярмаркасида ўзбошимчалик билан гўштни нархини ошириб олган, сифатсиз махсулотни сотаётган тадбиркорларга ўрнатилган тартибда чора кўрилишини эслатиб ўтиш жойиз.

Аҳрор Зиё, Фарғона

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА