Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2018 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИДАН UZCARD DUET КАРТАЛАРИ БЎЙИЧА ТРАНЗАКЦИЯЛАРНИ ТЎХТАТАДИ

Бўлимлар: Иқтисодиёт
Теглар:
Добавлено: 07.12.2017, 15:46

UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилди. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, “UzCard” банклараро тўлов тизими жорий йилнинг 3-чорагида DUET (“оффлайн”) карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий сони 14,2 минг транзакциядан иборат бўлиб, 16,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу вақт оралиғида банклараро транзакцияларнинг умумий сони 1,9 млн. бўлиб, миқдори эса 1,06 трлн. сўмни ташкил қилган. Бу қайд этилган кўрсаткичлар эса UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилинишига асос бўлган.

Айтиб ўтиш лозимки, жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 млн. пластик карта ишлаб чиқарилган. Бу 2-чорак кўрсаткичидан 54,2 % кўп демакдир. 2017 йилнинг 2-чорагида эмиссия қилинган карталар сони 908,210 мингтани ташкил қилган бўла, 2016 йилнинг 3-чорагида 1,7 млн. банк пластик карталари чиқарилган. Жорий йил кўрсаткичлари билан солиштирилганда 17,6 % га пасайганини кўришимиз мумкин.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА