Му5
50

2018 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН DUET КАРТАЛАР БЎЙИЧА ТРАНЗАКЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ ТЎХТАТИЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 08.12.2017, 08:32
1679
2018 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН DUET КАРТАЛАР БЎЙИЧА ТРАНЗАКЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ ТЎХТАТИЛАДИ

Uzcard 2018 йил 1 январдан DUET (офлайн карталар) карталар бўйича транзакция ўтказишни тўхтатади.

Учинчи чоракда DUET карталар орқали 16,3 млрд сўмлик 14,2 минг транзакция амалга оширилди. 2016 йилнинг худди шу даврида эса мазкур рақам анчагина кўпроқни ташкил этган — 1,9 млн транзакция ва 1,06 трлн сўм.

ЯУПМ матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, бугунги кунда жами 18,7 млн дона пластик карта чиқарилган бўлиб, уларнинг 11,3 миллионтаси онлайн карталар ҳисобланади.

ЯУПМ маълумотларига кўра, учинчи чоракда Ўзбекистонда 1,4 млн дона пластик карта чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6 фоизга кам демакдир. Ўшанда 1,7 миллионта карта чиқарилган эди.

Учинчи чоракда ecommerce-транзакциялар миқдори 220 миллионтани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 182,4 фоиз кўп (77,9 миллионта транзакция) демакдир. Учинчи чоракда электрон тижорат бўйича жами транзакция суммаси 13,4 трлн сўмга етиб, 4,08 трлн сўмдан 228,4 фоизга ўсди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
rightuz