Му5
4

ТОШЛОҚДА БОҒ ЯРАТГАН ОЛТИАРИҚЛИК ЙИГИТ

ИҚТИСОДИЁТ 09.12.2017, 11:29
2033
ТОШЛОҚДА БОҒ ЯРАТГАН ОЛТИАРИҚЛИК ЙИГИТ

Бу галги суҳбатдошимиз замонавий ва юқори самарали қишлоқ хўжалиги технологиялари ҳамда ускуналарини қўллашга қизиқувчан олтиариқлик омилкор, тадбиркор Самандар Исматов бўлади. У тошлоқ, сувсиз ерда боғ яратди. Шу ерда боғ яратаман, деганда “Бу ерни сув билан тўйдириш учун дарё ўзинини буриб келишинг керак” деганлар, ҳозир уни услубидан фойдаланишмоқда.

Самандар, деҳқон бўлмай туриб, ерни ҳадисини олганларнинг гапидан ваҳимага тушмадингизми?

— 2013 йил боғдорчилик қилиш ниятида ҳокимиятдан ўзим айнан шу жойни ажратишларини сўраб чиққанман. Сабаби бу ер сувсиз ва тошлоқ бўлгани учун ҳам унга талабгор йўқлиги сабаб қўлга киритишосон эди. Шу тариқа 13,5 гектар ер ажратилди. Деҳқонлар бу ердан ҳосил олиш учун дарё-дарё сув ёки пул керак, дедилар. Аммо менда замонавий ва юқори самарали қишлоқ хўжалиги технологиялари асосида уни унумдор ерга айлантириш режаси бор эди.

Катта сув талаб қиладиган тошлоқ ерни ўзлаштириш учун ишни нимадан бошладингиз?

Раҳматли отамнинг хотираларини абадийлаштириш мақсадида,фермер хўжалигини “Аҳаджон Исматов орзуси” деб номладим. Ер ҳужжатлаштирилди. Ишни тик қудуқли дренаж қазишдан бошладим. Шу битта дренаж учун акаларимнинг молиявий кўмагида 110 миллион сарфланди.

Битта сув тортгич 13,5 гектар ер майдонидаги сув тақчиллиги муаммосини ҳал этдими?

Деҳқонларнинг ваҳимаси асосли эди. Сабаби бир дренаждаги сув фақат 3 гектар ер учун етар эди, холос. Барчага маълум, тошлоқ ерда сув тез сингийди. 13,5 гектар учун яна бир нечта дренаж ўрнатиш талаб қилинарди. Томчилатиб суғориш тизими тўғри лойиҳалаштирилган бўлса ва лозим даражада бошқарилса, бошқа ирригация услубларига нисбатан ўзининг анча афзаллигини намоён этади. Мен томчилаб суғориш тизимларини ўрнатдим.

Унинг авфзаллиги нимада экан?

1 дренаж ўрнатиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилса, унинг суви 30 гектарни суғоришга етади. 50 гектар ерни бир нафар сувчини ўзи эплайди. Ариқ олиб суғориш учун шунча майдонга 3-4 сувчи керак бўлади.

Сир бўлмаса даромадлар қандай бўляпти?

Ердан унумли фойдаланишим ҳисобига ҳоким яна шундай қаровсиз 23 гектарни қўшиб берди. Фермер хўжалигимнинг умумий ер майдони 36,5 гектар бўлди. Шундан ҳозирча 20 гектарига 8 минг туп олма, 2 минг туп шафтоли, 1 минг туп ўрик кўчатлари экилган. Агар 8 минг туп олма кўчатининг ҳар бири ўртача 10 килограммдан мева берганда 80 тонна бўлади, унинг килосини 2 мингдан сотганимда 160 миллион сўм бўлади. Бу дарахтлар 5-6 йилда куч-қувватга тўлгач, ҳар бири 25 килограммдан ҳосил бера бошлайди. Ҳали 2 минг туп шафтоли ва яна минг туп ўрик дарахтининг ҳосилини ҳисоб-китобини қилиб берганим йўқ.

Келгусида яна қандайрежаларни амалга оширмоқчисиз?

Дренаж битта бўлса ҳам электр энаргияни кўп сарфлаяпти. Электр учун бир мавсумда 12-13 миллион сўм тўлаяпман. Маълумотларга кўра, бир дақиқада Қуёш шу қадар кўп миқдордаги энергияни берар экан-ки, бу дунёнинг бир йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга етар экан. Қуёш энергияси ниҳоятда улкан потенциалга эга чекланмаган, эркин ресурс ҳисобланади. Шундай экан, нима учун экологик тоза ва текин бўлган энергия манбаидан фойдаланмаслик керак? Ана шу сабаб ҳозир қуёш панелларини ўрнатишни режалаштиряпман. Худо хоҳласа, қуёш панелларини ўрнатиб олсам, электр энергияси учун сарфлаётган пул ҳам ёнимда қолади.

Ҳақиқатдан ҳам бугун деҳқончиликка бўлган қарашлар ўзгарди. Қаҳрамонимиз айтганидек, қишлоқ хўжалиги тизимига замонавий технологиялар татбиқ этилса, деҳқончилик даромад манбаининг биринчи босқичига кўтарилади. Қолаверса, бугун ҳукуматимиз томонидан деҳқонларга ўзи етиштирган маҳсулотларини ўзлари дунё бозорларида сотиб, даромадлари миқдорини янада оширишлари учун кенг шароитлар яратилган. Имкониятлардан унумли фойдаланиш эса кишининг ўзига боғлиқ.

Инобат ЭРНАЗАРОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz