Му5
3

АИ-95 БЕНЗИНИ СОТУВГА ЧИҚАРИЛДИ: ЁҚИЛҒИ НАРХИ ҲАМ МАЪЛУМ БЎЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 09.12.2017, 23:11
5706
АИ-95 БЕНЗИНИ СОТУВГА ЧИҚАРИЛДИ: ЁҚИЛҒИ НАРХИ ҲАМ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Ўзбекистон ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-95 бензини пайдо бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Ўзбекнефтегаз» ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг аксариятида 7 декабрдан эътиборан АИ-95 автомобил ёнилғиси сотувда пайдо бўлгани ҳақидамаълум қилган.

АИ-95 русумидаги автомобил ёнилғисининг 1 литр баҳоси 6500 сўмдан сотилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Repost аввалги янгиликларида мазкур русумдаги ёнилғини келгуси йилнинг бошидан эътиборан сотувга чиқарилиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, унинг нархи номаълумлигича қолган эди. Бугунги кунда ушбу русумдаги бензин энг юқори сифатдаги бензин ҳисобланади. Шу билан бирга, у билан бирга сотувда қуйидаги русумдаги бензин ҳам мавжуд:

АИ-80 – 3800 сўм;

АИ-91 – 4300 сўм.

Фейсбук фойдаланувчиларининг хабар беришича, мазкур русумдаги бензин Салар бўйи кўчасидаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида сотилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° плотный туман
Валюта курси
9550.76
USD 42.87
10620.45
EUR 11.55
156.59
RUB 3.16
rightuz