АсосийSiyosat

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

'ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2017 йил 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш бўйича қўлга киритилган амалий натижалар билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ва юксак тараққиётни таъминлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолагани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар