Му5
3

ИҲТНИНГ ФАВҚУЛОДДА САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚАТНАШАДИ

СИЁСАТ 13.12.2017, 10:40
876
ИҲТНИНГ ФАВҚУЛОДДА САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚАТНАШАДИ

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити ўтказилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Бундан аввал, оммавий ахборот воситаларида АҚШ Президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олгач, Туркия президенти Эрдўғон Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари етакчиларининг фавқулодда саммитини Истанбулда 13 декабрь куни ўтказиш ташаббуси билан чиққани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган.

11 декабрь куни Шавкат Мирзиёев билан Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлгани, Президентлар Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашгани расман маълум қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz