Му5
3

БУГУН ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

СИЁСАТ 13.12.2017, 13:21
612
БУГУН ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков расмий ташриф билан мамлакатимизга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Асосий учрашувлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади. Олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz