АсосийJamiyat

ВАҚТИНИ САРХУШ ЎТКАЗАЁТАГН ЁШЛАРДАН КЕЛАЖАКДА НИМА КУТИШ МУМКИН?

'ВАҚТИНИ САРХУШ ЎТКАЗАЁТАГН ЁШЛАРДАН КЕЛАЖАКДА НИМА КУТИШ МУМКИН? 'ning rasmi

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши, республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тунги рейд ўтказилди.

Рейд давомида Навоий шаҳридаги тунги клубларда вояга етмаган ёшлар спиртли ичимликлар истеъмол қилаётгани аниқланди. Афсуски, ота-оналарнинг аксарияти ушбу ҳолдан бехабар.

Вояга етмаган ёшлар ички ишлар идораларига олиб келинди.

Вақтини бундай манзилларда, яна сархуш ўтказаётагн ёшлардан келажакда нима кутиш мумкин?

Ёшлар иттифоқи вакиллари вояга етмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига тегишли тушунтириш берди. Фарзанд — миллатнинг боласи. Унинг тақдирига бефарқлик кутилмаган салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги бўйича огоҳлантириш берилди.

Тадбиркорларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар