my5
Sevimli

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖЭЭНБЕКОВНИ ҚИРҒИЗИСТОНГА КУЗАТИБ ҚЎЙДИ

СИЁСАТ 14.12.2017, 14:30
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖЭЭНБЕКОВНИ ҚИРҒИЗИСТОНГА КУЗАТИБ ҚЎЙДИ

Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган Президент Сооранбай Жээнбеков бугун Қирғизистонга жўнаб кетди, дея хабар берди ЎзА.

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 13 декабрь куни бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациялари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги ишларни якунига етказиш, янги ўтказиш пунктлари очиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-9° дымка
Валюта курси
10554.34
USD 11.88
12837.24
EUR 28.68
143.43
RUB 1.39