Му5
8

ЖОРИЙ ЙИЛДА ФОНД ТОМОНИДАН ҚАНЧА ГРАНТ АЖРАТИЛГАНИ МАъЛУМ БЎЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2017, 14:36
1226
ЖОРИЙ ЙИЛДА ФОНД ТОМОНИДАН ҚАНЧА ГРАНТ АЖРАТИЛГАНИ МАъЛУМ БЎЛДИ

ЎзА маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклиги: амалиёт ва натижалар» мавзуида анжуман ташкил этилди.
Унда Адлия вазирлиги жамоат бирлашмалари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зикрилла Маҳмудов ва бошқалар ННТлар ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий механизмлари асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

2017-йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 189 лойиҳага 4 миллиард 400 миллион сўм давлат гранти, 7 лойиҳага 4 миллиард 270 миллион сўм давлат субсидияси ва 9 лойиҳага 2 миллиард 70 миллион сўм давлат ижтимоий буюртмаси берилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz