13

​“ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ” АЖ ТУГАТИЛМОҚДА

СИЁСАТ 15.12.2017, 15:14
1383
​“ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ” АЖ ТУГАТИЛМОҚДА

14 декабрда қабул қилинган “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилмоқда. Бунда давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функцияларини ўз ичига олган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тугатилмоқда. Шунингдек, Фармон талабларига кўра, тўқимачилик саноати корхоналари – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзолари:

  • 2021 йил 1 январга қадар муддатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиниши;
  • юқори сифатли маҳсулотларни ягона “Uztextile” белгиси билан экспорт қилади;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига давлат божини тўламаган ҳолда уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11