13

​ЯНА БИР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

СИЁСАТ 15.12.2017, 15:42
3062
​ЯНА БИР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлимни ташкил этиш тўғрисида” 977-сонли қарори бунга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Республикадаги барча театрларни етук ва малакали мутахассислар билан таъминлаш, театрларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини сифатли ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган мазкур қарор талабларига кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлимни ташкил этилади. Қарорда келтирилишича, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мазкур институтнинг актёрлик санъати таълим йўналишидаги махсус сиртқи бўлимга ушбу ёки турдош таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига, театр ва бошқа маданият муассасаларида таълим йўналишига мувофиқ камида уч йил амалий иш стажига ҳамда белгиланган тартибда тавсияномага эга бўлган иқтидорли абитуриентларни қабул қилиш кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади. Шунингдек, махсус сиртқи таълим шаклида ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11