Му5
13

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

СИЁСАТ 16.12.2017, 09:11
1317
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Тахиатош туманига ташриф буюриб, янги ташкил этилаётган “Тахиатош” кичик саноат зонаси, унинг иқтисодий имкониятлари, инвесторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Президентга 2018-2020 йилларда ҳудудий саноатни ривожлантириш дастури, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат объектлари негизида янги, замонавий корхоналарни ташкил этиш лойиҳалари тақдим қилинди.

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди. Бу ерда давлатимиз раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, логистика маркази худудида бунёд этилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, замонавий иссиқхоналар, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, парраданчилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ишларга тўхталинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мутасаддилар, тадбиркорлар, фаоллар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Йиғилишда ҳудуд иқтисодиётини равнақ топтиришни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz