my5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

СИЁСАТ 20.12.2017, 12:14
1358
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) президенти Сердар Чамни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Туркияга амалга оширилган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиққанини мамнуният билан таъкидлади.

Туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда савдо, саноат, инвестиция, транспорт, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда истиқболли дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани ижобий баҳоланди.

Учрашувда ТИКАнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда Агентлик томонидан шу кунгача 23,6 миллион доллар миқдоридаги 700 га яқин грант лойиҳалари амалга оширилган.

Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш, бу борада ТИКАнинг Ўзбекистондаги фаолиятини аниқ лойиҳалар асосида ва тизимли равишда ривожлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Бу борада “Йўл харитаси”ни қисқа муддатда ишлаб чиқиб, уни амалга оширишга киришиш муҳимлиги, шу муносабат билан иқтисодий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, туризм ва ижтимоий аҳамиятга молик бошқа қатор соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

ТИКА раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ҳамда ушбу мамлакат Бош вазири Бинали Йилдиримнинг эзгу тилакларини етказди.

Сердар Чам давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини, бу йўлда бор куч-ғайратини сафарбар этган ҳолда, уларни ҳаётга ўз вақтида ва самарали татбиқ этишга Туркия томони тайёр эканини билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21