my5

СЕНАТОРЛАР 2018 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ МАЪҚУЛЛАШДИ

СИЁСАТ 20.12.2017, 13:48
1746
СЕНАТОРЛАР 2018 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ МАЪҚУЛЛАШДИ

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.

Мажлисда қайд этилишича, жорий йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот 5,5 фоиз, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 5,7 ўсиши прогноз қилинаяпти. Товар ва хизматлар экспорти эса 14,4 фоизга ошиб, 13,9 триллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бунда ижобий сальдо 854 миллион доллардан зиёдни ташкил қилади. Шунингдек, мамлакатда инфляция кўрсаткичлари 14 фоиз атрофида бўлиши мўлжаланаяпти. Давлат бюджети 0,1 фоиз профицит билан ижро этилиши кўзда тутилаяпти.

2018 йилги Давлат бюджети халқаро молия институтлари томонидан тан олинган макроиқтисодий кўрсаткичлар, баҳолаш индекслари асосида тузилган. Хусусан, 2018 йилда ялпи ички маҳсулот 290,6 триллион сўм миқдорида, дефлятор 14,1 фоизни, истеъмол нархлари индекси 12-13 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз профицит билан ижро этилишини тасдиқлаш кутилаяпти.

Сенаторлар атрофлича муҳокамадан сўнг 2018 йилги бош молиявий ҳужжатни маъқулладилар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21