my5

ЭНРИКЕ ИГЛЕСИАС САБАБ ОБИД АСОМОВ КОНЦЕРТИНИНГ БИР КУНИ 2018 ЙИЛГА КЎЧИРИЛДИ

МАДАНИЯТ 20.12.2017, 15:23
4079
ЭНРИКЕ ИГЛЕСИАС САБАБ ОБИД АСОМОВ КОНЦЕРТИНИНГ БИР КУНИ 2018 ЙИЛГА КЎЧИРИЛДИ

Энрике Иглесиаснинг 28 декабрда «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши муносабати билан Обид Асомовнинг уч кунлик «Сизларни соғиндим» номли концертининг бир куни 2018 йилга кўчирилди. Бу ҳақда концерт ташкилотчиси «Санъат браво» МЧЖ раҳбари Жавлон Жўраев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

28 декабрь куни Энрике Иглесиас «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши сабабли Обид Асомовнинг 28 декабрдаги концерт дастури 2018 йил 2 январь куни, соат 19:00 га кўчирилди. 28 декабрь кунига билет сотиб олган мухлислар 2 январь куни бемалол концертда меҳмон бўлишлари мумкин. Агар 2 январь куни бошқа режада юрган бўлишса, келиб билетларини 29 ёки 30 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган дастурга алмаштириб ёки умуман билетнинг пулини олиб кетишлари ҳам мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21