Му5
5

​2018 ЙИЛДА СОЛИҚҚА ОИД АЙРИМ МЕЪЁРЛАР БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 21.12.2017, 11:27
1247
​2018 ЙИЛДА СОЛИҚҚА ОИД АЙРИМ МЕЪЁРЛАР БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар кўриб чиққан “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ана шу мақсадга хизмат қилади.

Қонун Бюджет кодекси, Солиқ кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 3 та моддадан иборат. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилиши назарда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш, туманлар ва шаҳарларнинг захира жамғармаларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини назарда тутади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг бюджет ваколатларини уларга қонун ҳужжатларида кўрсатилган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолият амалга ошириладиган жойнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқини бериш орқали ошириш назарда тутилмоқда.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан фойда солиғи бирлаштирилаётганлиги, шунингдек, айрим турдаги мажбурий ажратмаларни ягона тўловга – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz