Му5
8

​14 ЁШГА ТЎЛГАН ВА 30 ЁШДАН ОШМАГАН ТАШАББУСКОР ЁШЛАР УЧУН “КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” МЕДАЛИ ТАЪСИС ЭТИЛИШИ МАЪҚУЛЛАНДИ

СИЁСАТ 21.12.2017, 11:46
1085
​14 ЁШГА ТЎЛГАН ВА 30 ЁШДАН ОШМАГАН ТАШАББУСКОР ЁШЛАР УЧУН “КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” МЕДАЛИ ТАЪСИС ЭТИЛИШИ МАЪҚУЛЛАНДИ

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар мазкур қонунни кўриб чиқишди ва маъқуллашди.

Қонуннинг мақсади ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар онгида мустақиллик ғояларига содиқлик туйғусини, миллий ўзликни англашни, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ва юрт тақдирига дахлдорликни қарор топтириш, ёшларнинг ташаббусларини рағбатлантиришдир.

Қонун билан “Келажак бунёдкори” медалининг тавсифи ва “Келажак бунёдкори” медали тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ушбу Низом “Келажак бунёдкори” медали билан халқ манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, юксак ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб келаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса кўшаётган, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мукофотланиши тартибини белгилаб беради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz