Му5
8

​ЎН УЧИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСДА СЕНАТОРЛАР МАЪҚУЛЛАГАН МУДОФАА ДОКТРИНАСИ НИМАГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ?

СИЁСАТ 21.12.2017, 14:18
966
​ЎН УЧИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСДА СЕНАТОРЛАР МАЪҚУЛЛАГАН МУДОФАА ДОКТРИНАСИ НИМАГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ?

Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган вазифаларни ижро этиш доирасида тайёрланган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси ҳарбий соҳадаги миллий хавфсизликни таъминлашга доир расмий қарашлар, принциплар ва ёндашувлар тизимини ўзида ифодалайди. Ҳужжат республиканинг қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланади, мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳозирда юз бераётган ҳарбий низолар хусусиятидан келиб чиқади, шунингдек, мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг истиқболдаги устуворликларини, Қуролли Кучларни тайёрлаш, ташкил этиш ва қўллаш асосий принципларини ҳамда йўналишларини белгилаб беради.

Шунингдек, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка таҳдидлар кўлами ўзгаришига, ҳарбий-сиёсий вазият шарт-шароитларига ҳамда ҳозирги ҳарбий низолар хусусиятига, мамлакатимиз ҳарбий тузилмани ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин. Бунда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат фаолиятининг устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан аниқлаштирилади.

Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz