my5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГРУЗИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ТАЙИНЛАНДИ

СИЁСАТ 21.12.2017, 16:07
1214
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГРУЗИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ЎзАА хабарига асосланиб маълум қилди.

“Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилди”, - дейилади ЎзА хабарида.

Маълумот ўрнида, Шерзод Файзиев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб фаолият юритиб келган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37