Му5
8

ДАВЛАТИМИЗНИНГ ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИ 1,1 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА КЎПАЙДИ

ИҚТИСОДИЁТ 22.12.2017, 11:14
1569
ДАВЛАТИМИЗНИНГ ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИ 1,1 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА КЎПАЙДИ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини тақдим этмоқда.

"Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари 1,1 миллиард АҚШ долларига кўпайди", деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz