Му5
8

САМАРҚАНДДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БЕМОР АЁЛ ТАНАСИНИНГ БЕШТА ҚИСМИДА КАМИНВАЗИВ ЙЎЛ БИЛАН ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 23.12.2017, 14:30
3003
САМАРҚАНДДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БЕМОР АЁЛ ТАНАСИНИНГ БЕШТА ҚИСМИДА КАМИНВАЗИВ ЙЎЛ БИЛАН ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

еморда бир неча йил олдин қорин чурраси пайдо бўлган ва кўп ўтмай чурра катталашган. Онахондаги иккинчи касаллик, ўт-тош касаллиги. Секин-аста ривожланаётган бу касалликда бемор қовурғаси остида бир неча йиллар давомида кучли оғриқни ҳис қилиб келган. Шунингдек, миома, яъни бачадон деворида ўсма пайдо бўлган.

Текшириш давомида шифокорлар беморда яна бир касалликни аниқлади. Диафрагманинг қизил-ўнгач коваги чурраси, бирваракайига 5та касаллик аломати аёл соғлигига катта хафв солиб турган.

Қарийиб, 30 йиллик тажрибага эга жарроҳ Сурат Азимов, бемор аёлнинг ёши катталиги, унинг устига саломатлиги билан боғлиқ муаммолар этарлича эканлига қарамай замонавий ёндашувни қўллади.

Беморнинг яқинлари хавотирда эди. Бундай мураккаб жарроҳлик амалиёти Самарқандда олдин бўлмагани учун, Сурат Азимов Украиналик тиббиёт фанлари номзоди, Сергей Байдони Самарқандга таклиф қилди.

Сергей Байдо Украинада мувафаққиятли лапароскопик операциялари билан тилга тушган. Операцияни мувофақиятли ўтказиш, беморга иложи борича камроқ жарохат етказиш – бу замонавий жарроҳликнинг асосий вазифаси дейди-олий тоифали жарроҳ Сергей Байдо.

Сурат Азимов ҳамда Сергей Байдо амалга оширган жарроҳлик ишини видеокузатув орқали Самарқандлик жарроҳлар, онкологлар, гинекологлар ва ёш шифокорлар кузатиб борди. Тиббиётга кириб келган бу усул беморга енгилик яратади. 66 ёшли бемор операциядан 4 кун ўтиб, уйига қайтди.

Мавлуда аянинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ортда қолди.

Самарқандда қўли энгил жарроҳ сифатида танилган Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори, лапароскопик жарроҳлик амалиётини кенг жорий этиш кераклигини, бу усул операция жараёнидан сўнг бемор ўзини тез фурсатда тиклай олишини айтмоқда.

Бугунги кунда ўсма ва зарарланган аъзони олиб ташлаш учун кўкрак ва қорин деворини кесиш шарт эмас, - дейди лавҳамиз қаҳрамони Сурат Азимов.

Операция Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт маркази жарроҳлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Мўътабар Нурмуҳаммедова

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz