Му5
5

БУГУН НОННА ГРИШАЕВА ТОШКЕНТ САҲНАСИДА!

МАДАНИЯТ 24.12.2017, 09:46
1623
БУГУН НОННА ГРИШАЕВА  ТОШКЕНТ САҲНАСИДА!

2017 йил 23-24 декабрь кунлари Тошкентда илк бор Москва вилояти ёш томошабинлар театри Александр Володин пьесаси асосида, режиссёр Павел Сафонов томонидан саҳналаштирилган “Беш оқшом” спектакли намойиш этилмоқда.

Бош ролни Россиянинг таниқли актрисаси, Россияда хизмат кўрсатган артист Нонна Гришаева ижро этади. Бош эркак ролини эса, Алексей Рижков талқин этади.

Байрам олдидан намойиш этилаётган бу тадбирнинг бош ҳомийси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Театр дўстлари клуби” ҳисобланади. Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил 3 авгуть куни юртимиз зиёлилари билан учрашувдан сўнг ташкил этилган “Театр дўстлари клуби” театрларнинг нафақат ижодий, балки техник салоҳиятини юксалтириш, ижодий жамоани қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ЯНги спектаклларни саҳналаштириш, гастроллар уюштириш сингари бир қатор вазифаларни ўз ичига олади.

Ҳаёт ва муҳаббатни нозик ҳис эта олган драматург Александр Володин 1958 йилда “Беш оқшом” пьесасини ёзган ва унга қуйидагича изоҳ берган: «Бу ҳар биримиз учун жуда муҳи бўлган севги, меҳр, шафқат сингари тушунчаларни излаш, йўқотиш ва топиш оқшомларидир. Бу пьеса инсоннинг ўзига ишончи, ҳаёт моҳияти, агар у ўз йўлидан борса, оғишмаса, албатта ўз бахтини топа олиши ҳақидадир...”

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz