Му5
5

ТУРК ВА ЎЗБЕК ГИДЛАРИ ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ

МАДАНИЯТ 25.12.2017, 16:21
1066
ТУРК ВА ЎЗБЕК ГИДЛАРИ ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси Маданият ва маърифат бошқармаси ташаббуси билан мамлакатимизда ўзбек ва турк гидлари иштирокида бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Туркиядан ташриф буюрган бир қатор сайёҳлик агентликлари вакиллари ва гидлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб, юртимизнинг гўзал табиати, меъморий ёдгорликлари, бугунги қиёфаси, амалга оширилаётган ишлар, сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумки, Ўзбекистон ва Туркия ўзининг муштарак тарихи, гўзал осори атиқалари билан азалдан сайёҳлар эътиборини ўзига тортиб келган. Ҳар икки мамлакатда буюк аждодларимиз яратиб қолдирган юзлаб тарихий обидалар, масжид ва мадрасалар, мақбара ва карвонсаройлар қўр тўкиб турибди. Турли мамлакатлардан келган меҳмонларни тарихий қадриятлар, аждодлар мероси, тарихий обидаларнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништириш соҳа мутахассислари зиммасига катта масъулият юклайди.

–Мазкур тадбирлар кутилганидан ҳам юксак савияда ўтгани учун ўзбек ҳамкасбларимиздан бениҳоя мамнунмиз, – дейди Туркия туристик операторлар уюшмаси (TUREB) раҳбари Аҳмет Заки. – Бизнинг уюшмамиззси 11 мингдан ортиқ олий маълумотли, малакали гидларни ўзида бирлаштирган бўлиб, улар дунёнинг турли ҳудудларидан келган сайёҳларда 37 тилда хизмат кўрсатади. Биз мазкур тадбирда ўзбекистонлик соҳа мутахассислари билан ўз тажрибаларимизни бўлишдик, шу билан биргаҳамкасбларимизнинг ҳам иш фаолиятидаги мақбул жиҳатларни ўзимиз учун кашф этдик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz