my5

«ЎЗБЕККИНО» ХИТОЙ КОМПАНИЯ БИЛАН БАДИИЙ ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛАДИ

МАДАНИЯТ 27.12.2017, 11:59
1573
«ЎЗБЕККИНО» ХИТОЙ КОМПАНИЯ БИЛАН БАДИИЙ ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛАДИ

Юртимизга Хитой кино саноатининг йирик вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзоларининг қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Ана шундай учрашувлардан бири "Ўзбеккино" Миллий агентлиги вакиллари билан бўлиб ўтди.

Делегация таркибидан «China Film Promotion International» бош директори Гу Гусин, «Guangzhou Fidek Co.» компанияси раиси Хо Фун Чю, «Film Asia Production & Distribution Co.» Халқаро ҳамкорлик департаменти ўринбосари Ан Лей, Shinjon кинокомпаниясининг фильмлар ишлаб чиқариш ва дистрибуцияси бўйича раиси Чжан Хайбин ҳамда "Wуҳу Стар Ҳуге Сcреэн Cо. Wuhu Star Huge Screen Co." раиси Ся Соянлар ўрин олган.

Учрашувда Ўзбекистон ва ХХР ўртасида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари жадаллик билан ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори Фурқат Зокиров бу алоқалар ҳар икки халқни янада янқинлаштиришга, жипслаштиришга ва ўзаро дўстона муҳит ҳосил қилишга замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Қайд этиш керакки, бугун Хитой мамлакати билан маданий алоқалар, хусусан кинематография йўналишида ҳам аниқ қадамлар илгари босилмоқда. Бунга икки юрт киноижодкорлари томонидан суратга олиниши режалаштирилаётган янги бадиий фильм лойиҳаси мисол бўла олади. Учрашувда мазкур лойиҳа билан боғлиқ ташкилий масалалар атрофлича муҳокама этилди. Томонлар ўзбек ва хитой халқини бир-бирига янада танитишга, улар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилаётган ушбу фильмнинг сценарийси, тасвирга олиш маконлари, суратга олиш техникалари, унда иштирок этадиган ижодий гуруҳ юзасидан дастлабки келишувга эришдилар.

Учрашувда шунингдек, юртимиз кинотеатрларидан бирида Хитой медиа техникаларини намуна сифатида синовдан ўтказиш, тарихий фильмларнинг оммавий ва мураккаб саҳналарини биргаликда ишлаш, Хитойнинг CCTV телеканали билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кун тартибидан ўрин олган яна бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув сўнггида эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбек-Хитой бадиий фильми билан боғлиқ маълумотлар:
- Фильм сценарийси муаллифи - Назар Эшонқул;
- Сценарийга Хитой манасти ва колоритини ёрқинроқ намоён этучти саҳналарини киритиш таклиф этилди ва 2018 йил май ойида якуний сценарийни тасдиқлашга келишилди;
- Фильмнинг бир қисми Хитойда, иккинчи қисми Ўзбекистонда суратга олинади;
- Фильмда ҳар икки мамлакатнинг ижодий гуруҳи иш олиб боради;
- Суратга олиш ишлари 2018 йилнинг охири ва 2019 йилнинг бошларида бўлиб ўтади;
- Фильм тақдимоти ва намойиши бир вақтнинг ўзида икки мамлакатда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37