Му5
8

2018 ЙИЛДА ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНАДИ

МАДАНИЯТ 28.12.2017, 10:45
1329
2018 ЙИЛДА ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНАДИ

Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасида "2017 йилда Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлиги ҳамда 2018 йилда ушбу алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари" мавзуида брифинг ташкил этилди.

Брифингда маданий-гуманитар соҳада ҳам икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди.

Жорий йилда Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди. Қирғизистон театр ижодкорлари Ўзбекистонга, ўзбекистонлик санъаткорлар Қирғизистонга ижодий сафарлар уюштирди. Самарқандда бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» халқаро фестивалида қирғизистонлик санъат усталари иккинчи ўринни қўлга киритди.

Яқинда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» доимий экспозицияси иш бошлади.

Шунингдек, 2018 йилда юртимизда Қирғизистон маданияти ва санъати кунларини ўтказиш ва Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш режалаштирилди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° облачно с прояснениями
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz