Му5
8

АЛКОГОЛ НАРХИ ЎРТАЧА 25 ФОИЗГА ОШДИ

ИҚТИСОДИЁТ 03.01.2018, 10:59
1581
АЛКОГОЛ НАРХИ ЎРТАЧА 25 ФОИЗГА ОШДИ

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2018 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни тасдиқлади.

Ишлаб чиқарувчилар учун винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархини 1 литр учун 5400 сўмдан 6500 сўмга, энг кам чакана нархи эса 6500 сўмдан 7800 сўмга (20 фоиз) оширилди.

Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нарх аввалги 12,9 минг сўм ўрнига энг камида 16 минг сўм, чакана нарх эса 15500 сўм ўрнига 19,2 минг сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

Конякнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 17,2 минг сўмдан 22 минг сўмга, чакана нархи эса 20,6 минг сўмдан 26,4 минг сўмга (28 фоиз) оширилди.

Алкогол маҳсулотларини ушбу нархлардан паст баҳоларга сотиш тақиқланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° облачно с прояснениями
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz