Долзарб мавзулар Фото

GOOGLE ЯНГИ – УНИВЕРСАЛ ОПЕРАЦИОН ТИЗИМНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 03.01.2018, 17:20

Ҳозирда аксарият смартфонлар ва планшетларда қўлланаётган Android операцион тизимининг айрим камчиликлари мавжудки, Google корпорацияси уларни ҳал этиб тугата олмаяпти. Масалан, ҳар бир моделдаги қурилма учун операцион тизим янгиланишларини чиқариш – смартфонсозлар учун ортиқча бош оғриғидир. Шу сабабли, Google компанияси Android билан бирга, параллел тарзда яна бир операцион тизими устида ҳам уч йилдан бери ишлаб келаётир.

2018 йилнинг 2 январида, умуман кутилмаганда Google компанияси ўзининг Fuchsia OS операцион тизимини тақдим этди, деб маълум қилди Terabayt.uz нашри. Бу – Chrome OS ва Android тизимларининг оралиғидаги ўзига хос бир ишланма бўлиб, универсаллиги билан эътиборли. Янги операцион тизим дастурлашнинг энг янги тилларидан фойдаланган ҳолда ёзилган.

Ҳозирда Fuchsia OS операцион тизимини «қидирув гиганти»нинг ноутбуклари – Pixelbook қурилмаларига бемалол ўрнатиб олиш мумкин. Бундан ташқари, Google мазкур тизимнинг нозикликлари ва ўзига хос жиҳатлари билан дастурчиларни таништириш учун расмий ҳужжатларни ҳам тарқатган.

Fuchsia OS яқин келажакда Android ўрнини буткул эгаллаши айтилаётир. Универсаллиги боис, уни нафақат смартфон, планшет ва ноутбуклар, балки ҳатто телевизорларга ҳам ўрнатиш мумкин бўлади. Яна қисқа муддатлар ичида уни ҳатто смарт-соатларга ҳам ўрнатиш назарда тутилган.

Булардан ташқари, Fuchsia OS операцион тизимининг ўз услуби бор – у iOS 11 услубидан ҳам минималистик интерфейсга эга. Мазкур тизимда Google чиройли ва содда дизайнга кўпроқ аҳамият қаратган.

Демак, ҳозирданоқ Pixelbook’ларга ўрнатиш мумкин бўлган Fuchsia OS операцион тизимининг смартфонлар учун ҳам очиқ тақдим этилишини кутамиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии