«GM» МАШИНАЛАРИНИНГ АКЦИЗ СОЛИҚ СТАВКАСИ РЕКОРД ДАРАЖАДА ТУШИРИЛДИ

ИҚТИСОДИЁТ 05.01.2018, 22:37
3472
«GM» МАШИНАЛАРИНИНГ АКЦИЗ СОЛИҚ СТАВКАСИ РЕКОРД ДАРАЖАДА ТУШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, «GM Uzbekistan»нинг енгил автомобиллари учун акциз солиқ ставкаси 5,4 баробарга камайтирилди.

Ҳужжатга биноан, 2018 йилдан бошлаб акциз солиқ ставкаси 5 фоизни ташкил этади.

Ўтган йилнинг бошида «GM Uzbekistan»нинг енгил автомобиллар учун солиқ ставкаси 29 фоизни ташкил этган эди. Сўнг 2017 йилнинг ёз мавсумида у 27 фоизга туширилганди.

Таъкидлаш жоизки, акциз солиғининг бундай камайиши «GM Uzbekistan» енгил автомобилларининг чакана нархларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° переменная облачность
Валюта курси