АҚШнинг шимоли-шарқий қисмида бўрон, аёз, қор ёғиши ва ноодатий паст ҳароратлар билан кечаётган ёмон об-ҳаво оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди, деб хабар берди Оko-planet.su нашри.
Аксарият одамлар йўл-транспорт ҳодисалари ёки совқотиш оқибатида ҳалок бўлган. шимоли-шарқий штатларнинг 100 мингдан кўпроқ аҳолиси кучли шамол ва қор туфайли электр таъминотисиз қолган.
Совуқ об-ҳаво сабабли Amtrak транспорт компаниясига тегишли, Майамидан Нью-Йоркка кетаётган йўловчи поездининг учта вагони рельслардан чиқиб кетган. Бунга рельсларда музлаб қолган, йўналишларни ўзгартириш стрелкаси сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ёмон об-ҳаво сабабли фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилди.
Баъзи ҳудудларда 30 см гача қор ёққан. Об-ҳаво мутахассисларининг маълумотига кўра, шундай совуқ ҳарорат дам олиш кунлари ҳам сақланиб қолади.