Британиялик олимлар буюк ёзувчи Антон Чехов вафотининг асл сабабини аниқлади.
Ёзувчи 1904 йилнинг 15 июлида Германиянинг Баденвайлер курорт шаҳарчасида вафот этгани тарихдан маълум. Авваллари унинг ўлимига сабаб юрак хуружи, деб ҳисобланган. Айримлар эса туберкулез(сил) касаллиги билан ҳам боғлиқ эканини таъкидлашган.
Аслидачи?
Британиялик олимлар ёзувчи кўйлагини кимёвий таҳлил қилиш натижасида унинг вафоти асл сабабини аниқлашди. Уларнинг хулосасига кўра Антон Чехов мияга қон қуйилиши туфайли оламдан ўтган. Кўйлакдаги доғларда туберкулез(сил) бактерияларидан ташқари оқсил моддалари ҳам аниқланган. Тадқиқотчилар сўзларига кўра, айнан шу моддалар тромбларнинг ҳосил бўлиши, қон томирларининг тиқилиши ва мияга қон қуйилишига сабаб бўлган.