Мексиканинг Веракрус штатида 5 кишининг боши ва бўлакларгаа бўлинган жасади қолдиқлари топилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Полициянинг маълумот беришича, жиноятчилар Тлакоталпан муниципалитетидаги йўлда такси машинаси капотида 5 та танасидан жудо қилинган бошни қолдирган. Машина ичидан ўлдирилганларнинг тана қолдиқлари солинган қора пакетлар топилган.
Жиноятчилар Мексиканинг «Халиско — янги авлод» картели номидан «мактуб» ҳам қолдирди. Бу қотилликка наркомафия алоқадорлигини кўрсатади.
Нашрнинг хабар беришича, Веракрус штатида илгари иккита — “Лос-Сетас” ва “Кўрфаз” номли наркокартеллар фаолият юритган бўлса, энди уларнинг сафига “Халиско” номли гуруҳ ҳам қўшилган. Улар АҚШга гиёҳвандлик моддаси етказиб бериш бўйича рақобатлашади.