Палов 14 январь куни 2000 ўринга мўлжалланган марказий стадионда тайёрланади.
Деновлик ошпазлар қарийб 9 тонналик паловни тайёрлаб, рекордни янгилаш ташаббуси билан чиқишди. Туман ва вилоят ҳокимияти мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Паловни тайёрлаш учун 46 нафар ошпаз жалб этилиб, 2000 кг мол гўшти, 250 кг қўй думбаси, 2200 кг гуруч, 3000 кг сабзи, 250 кг пиёз, 210 литр ўсимлик, 250 л зиғир ва 100 л кунгабоқар ёғи, шунингдек 70 кг туз, 240 кг нўхат, 100 кг майиз, 5 кг зира ва 5 кг қора мурч солинади. Маҳсулотларнинг жами вазни қарийб 9 тоннани ташкил этади.
Таом аввалги рекорд ўрнатилган қозонда тайёрланади. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тайёрланган қозон диаметри 4,2 м, умумий вазни 8,8 тоннани ташкил этади.
Манба: «Газета.uz»