АсосийDunyo

ТРАМП ЎЗИНИ “ДАҲО” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

'ТРАМП ЎЗИНИ “ДАҲО” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛДИ'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, ўзини “Даҳо” деб эълон қилди, дея хабар берди Ntv.ru нашри.

Унинг ақлий қобилияти танқид остига олингани туфайли Твиттердаги саҳифасида бу ҳақда изоҳ қолдирди. Мазкур ҳолат Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб. Трампнинг Оқ уйида» асари чоп этилгангандан кейин юзага келди.

«Бутун умрим давомида менинг энг асосий икки жиҳатим – руҳий ҳолатим ва ақлим бўлган. Мен жуда муваффақиятли тадбиркор ҳамда телевидение юлдузидан АҚШ президентлигига қадар бўлган йўлни босиб ўтдим. Мен ўзимни ақлли инсон сифатида эмас, балки Даҳо, жуда катта Даҳо, деб ҳисоблайман!» - дея ёзди Трамп.

Ўтган йилнинг октябрь ойида ОАВларда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Дональд Трампни “руҳий носоғлом”, деб атагани ҳақида хабар тарқалган эди. Унга жавобан Трамп IQ тести натижаларини солиштириб кўриш таклифини берган эди.

    Бошқа янгиликлар