Му5
8

ТОШКЕНТЛИК ЁШ САРДОРЛАРНИНГ БУХОРОГА САЁҲАТИ МАРОҚЛИ ЎТДИ(ФОТО)

МАДАНИЯТ 09.01.2018, 09:37
2079
ТОШКЕНТЛИК ЁШ САРДОРЛАРНИНГ  БУХОРОГА САЁҲАТИ МАРОҚЛИ ЎТДИ(ФОТО)

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” шиори остида ёшларнинг ички туризмга қизиқишини ошириш, уларнинг бой тарих, қадимий обидалар ва маданий-мерос объектларига саёҳатларини ташкил этиш мақсадида 2018 йилнинг 6 январь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 50 нафар “Камалак” ва “Ёшлар Иттифоқи” сардорларидан иборат ёшлар жамоаси Бухоро вилоятига ташриф буюришди.

Ёшларнинг мазкур саёҳатини амалга ошириш жараёнида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида “Афросиёб” поездининг чипталарини харид қилинишида 50 фоизли чегирмалардан фойдаланилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маркази кенгаши ташаббуси асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу саёҳат давомида тошкентлик ёш меҳмонлар Бухоро шаҳридаги “Арк” қўрғони, “Пойи Калон” мажмуаси, “Тоқи заргарон” ва “Тоқи телпакфурушон” савдо марказлари, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Абдуллахон ҳунармандлар растаси, “Лаби ҳовуз” ансамбли, “Мохи хосса” саройи ва Баҳовуддин Нашқбанд зиёратгоҳларига саёҳат қилишди.

Саёҳат якунида ўқувчи ёшлар Бухоро шаҳрида қайта реконструкция қилинган “Ёшлар маркази” биноси, ундаги ташкил этилган тўгараклар ҳамда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Ёшларимиз саёҳати қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.




Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz