Му5
50

“ЭРИМ ТЎЛАЁТГАН АЛИМЕНТ ПУЛИ БИР КИЛО ГЎШТГА ҲАМ ЕТМАЙДИ”

ЭРКИН МИНБАР 09.01.2018, 17:12
14497
“ЭРИМ ТЎЛАЁТГАН АЛИМЕНТ ПУЛИ БИР КИЛО ГЎШТГА ҲАМ ЕТМАЙДИ”

Сурхондарё вилояти Ангор тумани "Маданият" маҳалласида яшовчи фуқаро Нодира Шобировага фарзанди учун Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг буйруғига асосан собиқ турмуш ўртоғи Эгамберди Жалгашов 2008 йил апрель ойидан буён ойига 20 000 сўмдан, 2017 йилга келиб 25 000 сўмдан алимент тўлаб келган. "Бу пулга ҳеч бўлмаганда бир кило гўшт ҳам бермайди-ку, собиқ эрим ҳеч қаерда ишламаса-да, ҳар йили Россияда ишлаб келади", дейди мактубида Н.Шобирова. Шунингдек, фарзандига алимент пулини беришда ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ундирилиб беришда амалий ёрдам сўраган.


У.АШУРОВ, Мажбурий ижро бюросининг Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи:

— Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро судининг 2008 йил 1 апрель кунги қарздор Э.Жалгашевдан ундирувчи Н.Шобированинг фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шеробод тумани бўлими иш юритувида мавжуд.

Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаштириш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларига кўра унинг номида мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Давлат ижрочисининг тегишли қарорига асосан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қарздор номаълум тарафга кетганлиги аниқланиб, унга нисбатан 2017 йил 2 октябрь куни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда ижросини таъминлаш учун Ангор тумани ИИБга юборилган.

Шу билан бирга, қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан алимент бўйича қарздорликни қоплаш учун тўланган 400,0 минг сўм пул маблағлари 14.11.2017 йилда ундирувчининг яшаш манзилига юборилиши таъминланди.

Келгусидаги ижро ҳаракатлари қидирув натижасига кўра давом эттирилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
rightuz