Ўзбекистон Қирғизистонда тўққизта корхона очади

ИҚТИСОДИЁТ 11.01.2018, 12:39
1280
Ўзбекистон Қирғизистонда тўққизта корхона очади

Еттита компания қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси мақомига эга бўлади.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Artel Engineering ва Қирғизистоннинг «Л.Т.Б» фирмаси Artel маркали кир ювиш машиналарини йиғса, Perfect Plast Profil (ЎзР) ва Имзо ЛТД (ҚР) пластик ҳамда алюмин профилларни ишлаб чиқариш бўйича цех қуради. «ЎзАвтоСаноат» ва «АвтоОңдооЗавод» Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва автотиркамаларни йиғиш бўйича иккита корхона очади. Шунингдек, ўзбек компанияси Қирғизистоннинг «ДТ Техник» ҳамда «Автоцентр Эстакада» фирмаси билан биргаликда автобусларни йиғиш ва транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича заводлар очади. «Автоцентр Эстакада» ҳамда «Равон Моторс Тянь-Шань» компанияси эса автомобилларни йиғиш бўйича завод ва дилерлик марказини очиш ҳақида келишиб олди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси