42

Мандарин бронхиал астмадан халос этади

САЛОМАТЛИК 15.01.2018, 09:56
2006
Мандарин бронхиал астмадан халос этади

Серсув, ширали ва ажойиб мандарин кўпдан буён халқ табобатида шифобахш мева сифатида танилган. Қувонч ҳадя этувчи мазкур мева саломатлигимиз учун жуда фойдали. Чунки унда етарлича фитонсид моддалари мавжуд. Юқори даражада сақланаётган витамин ва органик кислоталар мандариннинг фойдали таъсирини кучайтиради.


Мандарин шарбати ошқозонда ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди, кўз хиралашувининг олдини олади ва қувват даражаси билан гўштга тенглашади.

ТАРКИБИ


Мандарин таркибида қувватлантирувчи С, рахитга қарши шифобахшлик хусусиятига эга бўлган Д ва танадаги қон томирларига эластиклик бахш этувчи К витаминлари бор. Бундан ташқари, унда Р, В1, В2, А витаминлари ҳам етарлича сақланади. Мандарин ширадорлиги билан парҳезбоп мевалар сирасига киради.

Мандариннинг 100 граммида 45 калл мавжуд. Мевасида эса 89,7 фоиз сув ҳамда 7,6-12 фоиз қанд бор.


БРОНХИАЛ АСТМАДА…
Мандариндан астма ва бронхлардаги касалликларга қарши фойдаланилади. Унда кўп миқдорда синефрин аталмиш фенолик аминокислотаси бор. Организмдаги шиллиқ пардани тозалаш учун мандарин шарбатидан фойдаланиш лозим. Бунинг учун ҳар тонг 1 стакандан мандарин шарбати ичсангиз, кифоя. Антисептик хусусиятга эга мандарин вирус ва инфекцияларга қарши кураша олади. Агар фарзандингиз шамоллаб, тана ҳарорати кўтарилса, мандарин шарбатини илиқ ҳолда унинг бутун танасига суртиб чиқинг. Бу муолажадан сўнг унинг ҳарорати тез тушади.

ИЧАК ПАРАЗИТЛАРИГА ҚАРШИ

Мандарин шарбати ёрдамида гижжалардан батамом халос бўлиш мумкин. Шарбат жуда ширадорлиги сабаб ичак деворларидаги паразитлар ажралиб, мандарин шарбатига ёпишади ва унинг ёрдамида ташқарига чиқиб кетади.

ПЎЧОҒИ ИШТАҲАНИ ОЧАДИ
Мандарин пўстидаги хушбўй ҳиднинг асосий сабабчиси унинг таркибидаги эфир мойи. Мазкур мева қуёшсевар бўлгани боис офтобнинг иссиқ тафтида тўлалигича дармон дорига айланади. Мандарин таркибидаги эфир
мойида лимонен, цитрал, алдегид, спирт, метилли эфир ва антранил кислоталари сақланади. Шу компонентлар бирлашиб, мандарин меваси, мойи, барг ва новдаларига ўзига хос хушбўй ифор бахш этади.

ҚАНД МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН…
Қандли диабетга қарши мандарин пўсти қайнатмаси энг ишончли дармон дори. Бунинг учун 3 дона мандарин пўстини 1 литр сувга солиб, 10 дақиқа қайнатинг. Тайёр бўлгач музлаткичга қўйинг. Сўнг кунига 3 маҳал овқатдан олдин 0, 5 стакандан ичинг.

ТEРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА

Тери касалланиб, ҳар хил яллиғланишлар юзага чиқса, мандарин пўстидан тайёрланган қайнатма билан чайиш, шарбатидан суртиш ва мевасидан еб туриш буюрилади. Замбуруғлар туфайли юзага келадиган бундай касалликларни енгишда мандариндан ўтадигани йўқ.

ҚАЧОН МУМКИН ЭМАС?
Мандариннинг зарарли томонлари ҳам бор, яъни у ошқозон-ичак шиллиқ пардасида яллиғланиш келтириб чиқариш хусусиятига эга. Шунинг учун мандарин ва унинг шарбати ошқозонида яраси бор, ўн икки бармоқли ичагида яллиғланиш ҳамда гастрит касаллиги билан оғриган кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, уни холецистит, гепатит ва сурункали нефрит билан касалланганларга ҳам буюриб бўлмайди.

КОСМEТОЛОГИЯДА…
Мандарин мойидан косметологияда жуда кенг фойдаланилади. Бу мой барча турдаги терига мос келади. У айниқса, ажинларни йўқотишда самарали натижа беради. Бундан ташқари, юзда ҳуснбузардан қолган ғадир-будурлик, иссиқлик ва чечак касалидан қолган чандиқларни ҳам йўқотади. Бунинг учун кечаси ётишдан 30 дақиқа олдин мандарин шарбатини янгитдан тайёрлаб, юзингизга суртинг ва 15-20 дақиқа ушлаб тургач, илиқ сувда чайинг.

Япон олимларининг аниқлашича, мандаринни доимий истеъмол қилиб юрувчи кишилар организмида холестериннинг камайиши уларни юрак-қон томирлари ва атеросклероз касалликларидан ҳимоя қилган.

Интернет материаллари асосида Севара Нишонова тайёрлади

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz