41

Нега фуқаролик паспортини беришмаяпти?

ЭРКИН МИНБАР 15.01.2018, 11:48
12502
Нега фуқаролик паспортини беришмаяпти?

“1975 йил Қирғизистон Республикасида туғилганман. 1992 йил Андижон шаҳридаги ўқув муассасасида ўқидим, шу ерда ишладим, турмушга чиқдим, фарзандли бўлдим. Мен ўзимни тўлақонли Ўзбекистон фуқароси деб ҳисоблайман. Бундан жуда фахрланаман, аммо сайлаш, сайланиш ҳуқуқига эга эмасман. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли яратилаётган имкониятлардан хабар топгач, ИИБ Паспорт бўлимига керакли ҳужжатларни топширдим. Ушбу бўлим ходимлари ҳали паспорт ололмаслигимни айтишмоқда.”

Фуқаролиги бўлмаган шахс, Позилова Насиба Сайдалиевнанинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш масаласида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига ИИВ Миграция фуқароликни расмийлаштириш бош бошқарма бошлиғи Б.Шорихсиев қуйидагича изоҳ берди:

— Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ўрна­тил­ган тартибда кўриб чиқилди.

Маълум қиламизки, Н.Позиловани Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича тўплаган ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги ПФ-500 сонли Фармонининг II-боб, “а” бўлим, 5-бандига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасида Фуқаролик масалаларига оид аризалар ёки тақдимномаларни кўриб чиқиш муддати бир йил, деб кўрсатиб ўтилганлигини маълум қиламиз.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz